«Хоҳлаган жойинга ёз, хоҳлаган жойинга бор» Қашқадарёда ЙПХ ходимлари жазоланмасми? 

767
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кўп учратадиган ҳолатларимиздан бири бу Йўл патрул хизмати  инспектори ва фуқаро ўртасидаги тортишувлар десак адашмаган бўламиз. 
Ана шундай вазиятларда ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатларингиздан шикоят қиламан деган иддаосини ва ЙПХ ходимининг хоҳлаган жойинга ёз, хоҳлаган жойинга бор, хоҳлаган жойинга мурожаат қил деган жавоби ҳам барчамизга сир эмас.

2019-йилнинг 24-май куни Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-ЙПХ отряди командири Б.Эшимов ҳайдовчи М.М га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиради.
Маъмурий баённома расмийлаштириш давомида ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддасини тушунтирилмайди. (бундай ҳолатларни ижтимоий тармоқларда жуда кўп кузатиш мумкин)
Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи 12 бандида Маъмурий баённомани тузиш пайтида ҳуқуқбузарга 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиши айтилган. Бу билан кўриниб турибдики ходим буйруқни бузди.ЙПХ ходими маъмурий баённомага ҳуқуқбузарлик содир этилган кўчанинг номини «Ипак йўли» қўчаси деб ёзади ва ҳайдовчи томонидан кўча номи бундай эмаслиги, аслида бошқа кўчада туришганини айтиб бу ҳақда маъмурий баённомада ёзиб ўтади. Шундан кейин ходимни ушбу ҳаракати устидан тегишли идораларга мурожаат қилганда маъмурий баённомадаги ўзи ёзган кўча номини ўчириб устидан ҳақиқий тўғрисини ёзиб қўяди.Ички ишлар вазирининг 2011- йил 31- майдаги 68-сон буйруғи 22 бандида Маъмурий баённомалар қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобланиши, унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатишга йўл қўйилмаслиги айтилган. Демак буйруқнинг бу талабини ҳам бузмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилди ва ходим ИИВнинг буйруқ талабларини бузмаган деб топилди.

Бу ҳизмат текшируви хулосасидан норози бўлиб қайта ёзилган мурожаат эса ўрганиш ўрнига биринчи текширув натажасини маълум қилиш билан ёпилди. Мана сизга фуқаролар мурожаати-ю, мана сизга мурожаатлар тўғрисидаги қонун. Мана сизга устингдан шикоят қиламан деган гапга ЙПХ ходимлари жавобининг сабаби.

суратнинг пастки қимси бошқа масалага оид бўлганлиги сабаб ўчирилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан нега шунча нарса эътиборга олинмасдан кўр-кўрона хизмат текшируви ўтказилаяпти? Бундай ҳолатлар доимийми? Қашқадарё ЙПХ ходимлари жазоланмасми?

Кўриб турганингиздек, ходим мана шунча ҳатти-ҳаракатлари билан хизмат интизомини бузган бўлсада, унинг бошлиқ бўла туриб интизомни бузишини қўпол равишда интизом бузиш деб баҳолаш ўрнига, хизмат текшируви ўтказган ходимлар интизом бузилишини аниқлолмай оввора. Менимча хизмат текшируви ўтказган ходимлар ҳам бу қонун қоидалардан беҳабар бўлса ажаб эмас.

Мақсуд Музаффаров

1 izoh

  1. […] Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кўп учратадиган ҳолатларимиздан бири бу Йўл патрул хизмати инспектори ва фуқаро ўртасидаги тортишувлар десак адашмаган бўламиз. […]

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here