Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходими ваколатини билмайдими?

452

Маъмурий баённомани тузиш пайтида ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилиб, бу ҳақида маъмурий баённомага ёзиб қўйилади. Ушбу ҳаракат амалга оширилмаганда эса кодекснинг 281-моддасида назарда тутилган талаблар бузилган деб топилиши ва  303-1 моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган органга (мансабдор шахсга) қайтарилиши лозим.

Яккабоғ тумани ЙҲХБ Маъмурий амалиёт бўлими инспектори Б.Эргашeв бу тартибларни барчасини фақат қоғозларда қолиб кетишига сабабчи бўлмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 281-моддасида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини кодекснинг 303-1 моддасига асосан қайтариб юбормасдан, қабул қилиб олди.
Инспектор Б.Эргашeв яна бир хатога йўл қўймоқда.
Яъни ҳуқуқбузарлик факти инкор этилган (ҳайдовчи қоида бузганини тан олмаса) бўлса, ушбу маъмурий ишни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш ваколати фақат маъмурий судларга берилганлигига қарамасдан ваколати бўлмасада, бундай маъмурий ишларини кўриб чиқиб ваколати доирасидан четга чиқмоқда.

Мисол тариқасида қуйидаги ҳолатларни келтирмоқчимиз:

1.    Маъмурий баённомада ҳайдовчи ҳуқуқбузарликни инкор этишини билдирмоқда, ЙҲХБ Маъмурий амалиёт бўлими инспектори бундай вазиятда ваколати бўлмасада маъмурий ишни кўриб чиқмоқда.

2. Ушбу ҳолатда ҳам ҳайдовчи маъмурий баённомада ҳуқуқбузарликни инкор этишини билдирган, ЙҲХБ Маъмурий амалиёт бўлими инспектори Б.Эргашeв яна ваколати доирасидан четга чиқяпти.

Бу ҳолатларни ким назорат қилар экан?
Шуниси қизиқ!

Мақсуд Музаффаров тайёрлади.

1 izoh

  1. ЙПХ ходимларининг савияси паст,қонунларни кўр кўрона бузишади.Улар туҳмат билан бўлсаям кўпроқ жарима ёзишга интилишади!

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here