Деҳқонобод тумани ҳокими қанча пахта терди?

498

Туман ҳокими Зоир Алиқулов ҳамда ИИБ бошлиғи Фарруҳ Абраев ҳашарчи-теримчиларга шахсий намуна кўрсатиш мақсадида пахта теримига чиқди, деб хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ҳоким 4 соатда 42 килограмм пахта терган бўлса, ИИБ бошлиғи ушбу муддатда 40 килограмм ҳосил йиғди. 

— Оиласига даромад келтиришни мақсад қилган ишсиз фуқаролар учун пахта мавсуми айни муддао, – дейди деҳқонободлик Зайнура Раҳимова.
– Ўтган йилги мавсумда пахта териб 7 миллион сўм даромад қилгандим. Бу йил даромадимни яна оширмоқчиман. Насиб этса ўтган йилги ва жорий мавсумда йиғган пулларимга арзонлаштирилган уйлардан бирини сотиб оламан.

Зайнура Раҳимованинг маълумот беришича, у ўтган йилги пахта мавсумида кунига 280 килограмм пахта терган.

Аниқланишича, Деҳқонободда айни кунда 6 мингга яқин ишсиз аҳоли мавжуд бўлса, жорий йилги пахта мавсумига 2 мингдан ортиқ ишсиз аҳоли жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, айни кунда қўлда терилган бир кило пахта учун 800 сўм тўланмоқда.


Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here