Қашқадарёда туркман ёшлари таҳсил олмоқда (фото)

298

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Педагогика коллежида Туркманистон Республикасининг турли нуқталаридан ўқувчи-ёшлар келиб таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Косон туман ҳокимлигининг ахборот хизмати «Nasafnews»га маълум қилди.
Туман марказида жойлашган коллежда туркманистонлик ёшларнинг сони 157 нафарни ташкил этади.

-Туркманистонлик ёшлар учун даргоҳимизда барча шароитлар яратилган,- дейди коллеж директори Санжар Раҳматов. Жумладан ётоқхона , ошхона, душ мавжуд. Ҳозирда сузиш спортни ривожлантириш мақсадида сузиш ҳавзасининг қурилиш ишлари олиб бориляпти.
Айни пайтда бошланғич таълим йўналишининг 2- босқичида ўқиётган Роҳат Аннагелдиева шундай дейди:

– 2018 -йилда биринчи марта келганимда бироз иккиланганман.
Бу ерда ўқиб кета оламанми?
Одамлари билан қандай чиқишаман деган турли саволлар хаёлимдан ўтган.
Аммо қашқадарёликларнинг меҳрибонлиги ва меҳмондўстлигини кўриб шу ерда ўқиш фикримда қолганман.
Ўқитувчиларимизнинг талабчанлигини ҳурмат қиламан.
Уларнинг берган сабоқлари туфайли Туркманистонга борганимизда ўзимизнинг қишлоғимиздаги 20- мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлмоқчиман.

Маълумот ўрнида: Туркманистон Республикасининг Лебап вилоятининг Ҳалач, Керки, Кўйтантоғ, Ҳўжамбар, Дўстлик туманларида истиқомат қилувчи ёшлар бошланғич таълим йўналишларида таҳсил олмоқда. Ўқувчиларга 28 нафар олий маълумотли педагоглар сабоқ беради. Дарс жараёнларидан ташқари турли спорт тўгараклари ташкил қилинган. 2 та кутубхона фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда деярли барча бадиий адабиётларни топиш мумкин.

Ҳар йили таълим даргоҳини 100 нафарга яқин ёшлар тамомлаб, Туркманистон Республикасидаги турли мактабларда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаш имкониятига эга бўлмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here