«Насаф» ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев Дубайдаги мусобақада иштирок этади

142
Хабарингиз бор, айни пайтда ҳам миллий, ҳам олимпия терма жамоалари Тошкентда йиғин олиб боришмоқда.

Бир неча кун давомида миллий терма жамоа машғулотларида иштирок этган «Насаф» ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев бугундан олимпия терма жамоаси ихтиёрига қўшилди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-19 ноябрь кунлари БААнинг Дубай шаҳрида 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида халқаро турнирда иштирок этади. Унда БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, Ироқ ва Иордания U-23 терма жамоаларининг ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Любинко Друлович Ғаниевни Дубайдаги мусобақага олиб кетишни истагани учун футболчи ОТЖ машғулотларига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этади. Ушбу мусобақа орқали Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имконияти мавжуд.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here