Қарши шаҳрининг янги ҳокими мардикорларга шароит яратмоқчи

450

“Қарши” чойхонаси рўпараси кунлик ёлланма меҳнат билан шуғулланувчи кишилар – мардикорлар турадиган жойга айланган. Тўғри, меҳнат бозорида ушбу фаолиятга эҳтиёж бор. Аммо кўпинча мижоз талашиб йўлнинг қатнов тиғиз қисмига қадар чиқиб кетиш ҳоллари ҳам йўқ эмас. Хуллас, айни пайтда бу жойда тартибсизлик, хунук бир манзара юзага келган.

Ёлланма ишчилар учун мақбул шароитга эга, ҳар томонлама хавфсиз жой ташкил этиш эса муаммога ечим бўлади.

Аҳамиятлиси, мавжуд талабни эътиборга олиб, шу ҳудудда меҳнат бозори биноси барпо қилинган. Бироқ ундан ҳозирча фойдаланилмаяпти.

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беришича,  Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев бошчилигида Жайхун кўчасида ўрганиш ўтказилаётганда худди шу манзил ҳам алоҳида кўздан кечирилди. Шу жойда ҳоким кунлик ёлланма меҳнат вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.
“Бу жой сизлар учун қилинган. Кутиш айвончаси, ҳожатхона бор. Тез орада ошхонани ҳам ишга тушириш йўлини қиламиз. Асосийси, тартиб бўлиши керак. Ушбу меҳнат бозори эса хафвсизлик талабига мос қилиб қурилган. Мижозлар билан ҳам шу жойда гаплашеварасиз. Қандай шароит керак бўлса, уни ҳам қилиб берамиз. Фақат яна эски жойингизга қайтиб олмасангиз бўлгани”, деди ҳоким.

Норўмин Холбоев бу жойда ишни тўғри ташкил этиш, айрим камчиликларни тўғрилаш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

1 izoh

  1. Assalomu alaykum barchaga man rivojlangan davlatlarga kurdim mardikorlar ofisi bor u yerdan telifon orqali gaplashib ishchi yullashadi borib keyin xammasi qonuni pasport bilan ugirlik yuq xamma malumoti

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here