Зойир Мирзаев хайрия марафонида ўйинчоқ сотиб олди

339

Гап шундаки, Қарши шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида 3 декабр – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказилган хайрия марафонида вилоят ҳокими ногирон болалардан бирининг қўл меҳнати маҳсули бўлган ўйинчоқ отни сотиб олиб, илк хайрия акциясини бошлаб берди.Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати “Nasafnews”га хабар берди.

Ушбу ўйинчоқ эса Қарши шаҳридаги 2-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси томонидан ясалган эди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган марафонда кўплаб ташкилотлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хайрия ишларини олиб боришди. Шу куни ногиронлар томонидан тайёрланган турли – туман расмлар, эсдалик совғалари ва қўл меҳнати ишлари намуналарининг савдоси ҳам ўтказилди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қарши шаҳар ҳокимлигига хориж давлатларида бўлгани каби шаҳримизда доимий тарзда “Мурувват бурчаги” ташкил этиш учун таклиф берди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here