Қашқадарёда туман ҳокимликлари матбуот котиблари Зойир Мирзаев танқидига учради

439

 

Бугун — 6 декабрь куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси фаолиятига доир танқидий руҳдаги йиғилиш бошлангани хақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Қашқадарёдаги 8 та туман ҳокимларининг матбуот котиблари фаолияти танқид  қилинди.

Чироқчи, Муборак, Миришкор, Қамаши, Китоб, Шаҳрисабз, Ғузор ва Қарши туман ҳокимларининг матбуот котиблари ҳудудда соҳалар бўйича амалга оширилаётган ишларни ёритишда ОАВ лар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўймаган.

Айниқса,  Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган тадбир ва лойиҳалар ҳокимлик ва ташкилотларнинг матбуот котиблари томонидан аъло даражада ёритилмаган ёки масъуллар томонидан тадбирлар ташкил этилмасдан қолган.

— Раҳбарнинг маслаҳатчиси, ўринбосари мақоми берилган матбуот котиблари ҳар бир ҳолатни олдиндан раҳбарга етказиб туриши керак эмасми?, – дея ҳоким гапидан иқтибос келтирилган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here