Қашқадарёда янги йил қандай ташкил этилади? Зойир Мирзаев мутасаддиларга топшириқ берди

580

Янги йил байрамини Қашқадарёда кенг нишонлаш бўйича Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берди.

Вилоят маркази Қарши шаҳридаги учта майдонда янги йил арчалари ўрнатилади. Вилоят театри, Одина мажмуаси ва темир йўл майдонида байрам тадбирлари ўтказилади.
Нафақат вилоят маркази, туманлар марказларида безатиладиган янги йил арчалари 25-30 метрдан паст бўлмаслиги керак. Ҳар бир ҳудудда байрам томошалари ташкил этилиши шарт. Тадбирни болажонлар ва катталарга мўлжалланган алоҳида дастурлар билан бойитиш керак.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар байрам қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқиз либосларида одамларга кайфият улашмоғи лозим. 15 декабрдан барча бозорларда “Янги йил ярмаркалари” ташкил этилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here