Чироқчида одамлар маст ҳолда машина бошқарган ЙПХ ходими йўлини тўсиб қўйди

577

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Чироқчи туманида ЙПХ ходими маст ҳолатда автмобиль бошқаргани ва фуқаролар унинг йўлини тўсиб қонуний чора кўрилиши талаб қилишгани ҳақида видео тарқалди.

Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида шундай дейилади:

ЙПХ катта инспектори катта сержант Насибали Ярматов 11 январь куни соат 14:20ларда Чироқчи тумани «Микрокредит банк» рўпарасида ўрнатилган 3.27 йўл белгисига амал қилмасдан тўхтаб турган «Лабо» русумли автомашина ҳайдовчиси Шоҳрух Нуримов «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 7 ва 92-бандларида кўрсатилган қоидабузарликни содир этгани учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдончасига қўйиш мақсадида олиб кетган.

У автомашинани жарима майдончасига олиб кетаётган вақтида ўзига тегишли бўлган «Спарк» русумли автомашинани мажбурий тўхташ чироқларини ёқиб «Микрокредит банк» рўпарасида ўрнатилган 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб кетган. У жарима майдончасидан қайтиб келгач, Шоҳрух Нуримов ЙПХ инспекторидан ўзига ўзи маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб қилган.

«Шундан сўнг Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи капитан Ф.Янгибоев томонидан катта сержант Н.Ярматовга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрь кунидаги 370-сонли Қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 7-бандида кўрсатилган қоидабузарликни содир этганлиги учун UZ-19-серияли 70-263256-рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган»

2 Izohlar

  1. […] Аввалроқ, Чироқчи туманида ЙПХ ходими маст ҳолатда автмобиль бошқаргани ва фуқаролар унинг йўлини тўсиб қонуний чора кўрилиши талаб қилишгани ҳақида видео тарқалганди. Орадан  вақт ўтиб, ЙПХ ходими маст эмаслиги аниқланганди. […]

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here