Марҳумнинг хотини: «ИИБ ходимлари бизга қўполлик қилиб, турмуш ўртоғимни олиб кетди»

2160

Жуналист ва блогерлар иштирокида Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармасида ўтказилган брифингда Чироқчида содир бўлган воқеа муҳокама этилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ички ишлар ходимлари ўлдириб қўйгани гумон қилинаётган марҳумнинг беваси Гўзал Абдиева содир бўлган воқеалар ҳақида гапирди.

– Лангар қишлоғида, тоғнинг этагида турамиз. 3 нафар фарзандим бор. Энди бизни ким ҳимоя қилади,- дейди Гўзал Абдиева.
Эримни ИИБ ходимлари олиб кетган кунни яхши эслайман. Уларда умуман муомала маданияти йўқ экан. Қаерга олиб кетяпсизлар деб сўраганимда, менга турли қўпол сўзлар билан жавоб қайтаришди.
Илтимос сизлардан, ким айбдор бўлса жазосини олсин. Қонун олдида жавоб берсин,-дейди йиғлаб марҳумнинг беваси.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here