2020 йилдан бошлаб “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобилларининг нархи ошдими? (Рўйхат)

972

Ушба саволга “UzAuto Motors” қуйидагича жавоб берди:
“Кўплаб харидорлар томонидан йўлланаётган ва қизиқтираётган савол айнан шу бўлмоқда. Қисқача жавоб берадиган бўлсак, ЙЎҚ, автомобиль нархи ошмаган. Қуйида буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Гап шундаки, 2020 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.
Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбиль нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.
Мазкур ҳолат дилер ва харидор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган.
Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда харидор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга“.
Ушбу жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган:

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here