“Насаф” футбол клуби чипталарни сотадиган ҳамкорга эга бўлди

316

Қаршининг «Насаф» клуби янги мавсумда мухлисларни стадионга чорлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш мақасадида яна бир ташкилот билан ҳамкорликни йўлга қўйди. «Марказий» стадионда бўладиган «аждарлар» иштирокидаги барча учрашувлар чипталарини «Профессионал Спорт Агентлиги» сотиб олди. Фақатгина махсус меҳмонлар ва фан клуб секторларидан ташқари барча жойлар чипталарининг сотиш ҳуқуқи эндиликда ушбу ташкилотга тегишли бўлади.

Бундан кўзланган мақсад мухлисларга янада қулайик яратиш ҳамда сифатли хизмат кўрсатишдир. Шу билан бирга стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун автомобил, телефон ва бошқа қимматбаҳо совғлалар ютиб олиш имконияти яратилади. Шунингдек, агар совғалар талабалар томонидан ютиб олинса, бериладиган совғага қўшимча сифатида талабанинг бир йиллик шартнома бадали ҳам тўлаб берилиши кўзда тутилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here