«Қабулингизга бормайман» Суд раиси Ғузор ҳокимини «мот қилди»

11790
Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақанов ва Ғузор тумани хокими Саъдулла Бобоқуловнинг телефондаги суҳбати ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Аудиода эшитилишича, ҳоким суд раисига қарата:
-Ёшингиз кичик, салом берсангиз бўладику?
-Суддаман, нима гап?
-Қачон вақтингиз бўлади?
-Қабулга келаверинг
-Қабулга мен бормайман, сиз келасиз қабулимга
– «Бормайман, кечириб қўясиз сизни қабулингизга» деб суд раиси жавоб қайтаради.
Телеграмдаги «Pomuq24» каналининг ёзишича, Ғузор туман ҳокимлиги ахборот хизмати овоз туман хокими Саъдулла Бобоқуловга тегишли эканини тасдиқлаган.

«Nasafnews» талқинига кўра, Ғузор ҳокими билан боғлиқ аудиолар аввал ҳам тарқалган эди. Ҳоким фуқаро мурожаатини ўргангани борган журналистга танбеҳ бериб:
«Бу нарсаларга ҳоким жавоб бермайди, маҳалла раисига боринг, сиз бирдан баланд дорга осилманг.«Зам» ҳокимлар бор, ижтимоий деган «мовин» бор, «Лазиз деган ифлос бор». Ҳокимни бошини оғритманг» деб «жанжал» кўтарганди.
Шундан сўнг, ҳокимлик ахборот хизмати «гапни олиб қочиб» ҳокимнинг қўполлигини ҳимоя қилиб чиққанди.

3 Izohlar

  1. Protsessda ish ko’rayotgan sudya qanaqa qilib telefonni ko’tarishi mumkin?! Muomalasidan qanaqa odamligini bilsa bo’larkan!

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here