Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди 

1012

15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

«Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда», — дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборотида.

Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши таъкидланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here