Қашқадарёда карантин қоидаларини бузган неча нафар фуқарога жарима қўлланилди?

435
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати берган хабарга кўра, ўтган 24 соат давомида карантин қоидаларига амал қилмаган жами – 980 та ҳолат аниқланган.
Қашқадарё вилоятида 11 та — мисол учун, 24 март куни соат 16:00 ларда Миришкор тумани, Гулистон МФЙда яшовчи фуқаро Т.Т. кунлик яшаш жойи бўйича 14 кунлик тиббий кузатувга олинганлигига қарамасдан, ўз яшаш жойидан чиқиб кетганлиги аниқланиб, унга нисбатан МЖтКнинг 54-моддаси асосида жарима қўлланган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан мамлакатимиздаги ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган уйдирмалар, шунингдек, асоссиз маълумотларни тарқатаётган аккаунтларни аниқлаш ва уларнинг эгаларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Бугунги вазиятда ички ишлар органларининг бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамоҳангликда коронавирусга қарши кураш олиб бориб, карантин қоидалари ва санитария чекловларига қатъий риоя қилиш ҳамда юртдошларимизнинг саломатлигини асраш асосий вазифаси бўлиб қолмоқда.

Ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга янада масъулият билан ёндашиб, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишимиз, энг бебаҳо неъмат бўлган сиҳат-саломатликни асраш ва ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни амалга оширишимиз шарт дейилади ИИВ хабарида.

1 izoh

  1. Осойишталигимиз посбонлари халкимиз соглигини химоялашда хам фидоийлик курсатаётганлари учун миннатдор булишимиз керак. Никоб такиш ва Карантин коидаларига барчамиз масъулият хис килган холда амал килсак, коронавирус таркалишининг олдини олишда муносиб хисса кушган буламиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here