Қарши шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатиладими?

507
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Қарши шаҳрига кириш-чиқиш тўхтатилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Вилоятимизда коронавирусга чалинганлар мавжуд эмас (бўлмасин ҳам). Шу мақсадда, аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари учун Қарши шаҳрига кириш-чиқишни таъқиқлаш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.Хизмат вазифамизга расмий (тасдиқланган) хабарларни ОАВларга эълон қилиш мажбуриятини ҳисобга олиб, норасмий маълумотлар тақдим эта олмаймиз» дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Гулистон ва Бухоро шаҳарлари коронавирус сабаб кириш ва чиқиш учун ёпилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here