Шаҳар ичида шаҳар. “Qarshi City” лойиҳасининг қурилиши бошланди

1991
 Айни пайтда шаҳарнинг “Наво” маҳалласи ҳудудида жойлашган 22 гектар майдонда ипотека кредити асосида 320 та хонадонга мўлжалланган 16 қаватли уй-жойлар қурилиши бошлаб юборилди. Қурилиш ишлари Қарши шаҳар қурилиш инвест буюртмаси асосида бош пудратчи “Агромир” МЧЖ қурувчилари томонидан олиб борилмоқда.
Бундан ташқари “Qarshi City” ҳудудида 1 та ўрта мактаб, 2 та мактабгача таълим муассасаси, театр, савдо мажмуалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари барпо этилиши режалаштирилган.
Муҳташам “Qarshi City”дан ипотека кредити асосида уй-жой олиш истагида бўлган фуқаролар Ипотека банк АТИБ Қашқадарё вилоят филиалига мурожаат қилишлари мумкин, деб ёзади Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here