Қашқадарё ҳокими карантин чекловларини юмшатиш бўйича таклиф билан чиқди

969
Президентимиз жорий йил 24 апрелда ўтказган видеоселектор йиғилишида Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш, қурилишларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Шу мақсадда, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига вилоятимиздаги ички назорат масканларини қисқартириш, қурилиш материаллари савдоси дуконлари, қурилиш-монтаж ишлари, ресторан ва кафеларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда чекланган мижозлар билан ишлашига ҳамда очиқ ва сунъий қопламали ўйингоҳларда (кийиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳолда) шуғилланишга рухсат бериш каби бир нечта таклифлар билан чиқди.Бу ҳақда  Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар қилди.
Маълум бўлишича, таклифлар ичида фуқароларимизни мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиши ҳам жой олган.
Маълумот ўрнида, Қашқадарё, Жиззах ва Навоий вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд деб эълон қилинган эди.
Юқоридаги таклифлар Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланиши билан расмий равишда эълон қилинади.

1 izoh

  1. Кечирасизлар биз Дамас хайдовчилари кандай кун курайлик буни хам уйлаб курувчилар борми еки Яна штраф Билан куркитасизларми кирк кун булди уйдан чикмай утирибмиз пул йук.оьилада ягана бокувчиман Яна машинани ижарага хайдасам, шуда корни тукни корни оч Билан нима иши бор

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here