“Шуҳрат” қўрғонида қурилиш-бунёдкорлик ишлари бошланиб кетди

249

Қарши шаҳридаги “Шуҳрат” қўрғони бугун ҳақиқий қурилиш ва ободонлаштириш майдонига айланган.

Эътиборсизлик туфайли бир неча йиллар ушбу тарихий маскан хилват ва қаровсиз жойга айланиб қолган эди.

Бу жойни яна одамлар гавжум, файзли ва обод гўшага айлантириш ишлари айни кунларда авжида.

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев бугун ҳам бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг бориш жараёни билан танишган.

Маълумот учун, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Mирзаев  “Шуҳрат” қўрғони ҳудудини  ободонлаштириш, унинг ичидаги музей ҳолатини яхшилаш ва таъмирлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга ошириш лозимлигини таъкидлаганди.

1 izoh

  1. «Pamyatnik» bizaga sobiq Ittifoq davridan meros qolgan ikkinchi jahon urushi va boshqa urushlarda halok bo’lgan mard o’g’lonlar xotirasi uchun qurilgan yodgorlikdir. Bu yodgorlik qancha yillardan buyon o’z haybati va navqironligini saqlab qolmoqda. Uni oldi qismiga qo’shimcha jilva baxsh etish maqsadida qilinayotgan bu ishlarni puxta va sifatli bo’lishiga katta etibor berish kerak. Zero ko’pyillik navqironlikni sifatsiz jilo bilan buzib qo’yish kerak emas yoki bizga yana bitta Sardoba suv omboriga o’xshagan quruvchilarni qo’pol xatosi kerak emas.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here