7 нафар фуқаро вафот этган, 17 киши жароҳатланган

812
2020 йилнинг май ойида  Қашқадарё вилояти ҳудудида 21 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 17  нафар фуқаро тан жароҳати олган. 7 киши вафот этган. (19май ҳолатига кўра)
Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.
Юзага келган транспорт ҳодисалари йўл қоидаларига амал қилмаслик ва тезликни ошириш билан боғлиқ.
Йил бошидан май ойигача ЙТҲлар сони 133 тани ташкил этмоқда.
Йил бошидан шу давргача 41 киши вафот этган. 112 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Қашқадарё вилояти «Яшил ҳудуд» тоифасига киритилган вилоятлар қаторида бўлсада, доимий равишда йўналишсиз такси ҳайдовчиларига йўловчи ташишда карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда фаолият олиб боришлари, шунингдек, барча ҳаракат иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари юзасидан рейд тадбири ўтказилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here