Косонда қўлни сиқиб сўрашиш пичоқбозликка олиб келди

1067
2020 йилнинг 28 май кунига ўтар кечаси соат 03:00 Косон туманида тортишув юзага келади.
Гап шундаки, 33 ёшли Р.Н. ўз бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинасида жияни ва танишларини яшаш уйига ташлаб кетиш учун Косон тумани Обод кўчасида автомашинани тўхтатади.
Улар билан хайрлашётган вақтида, уларнинг ортидан ўзларига олдиндан таниш бўлган, 20 ёшли О.Д. бошқарувида бўлган “ВАЗ 2106” русумли автомашинаси йўловчилари ўзаро бир-бирлари билан салом-алик қилаётган вақтида Ш.Қ. О.Н., нинг қўлини сиқиб кўришади.
Ҳеч бир сабабсиз биқин соҳасига бир мушти билан урганлиги сабабли О.Н. ўз навбатида мушти билан Ш.Қ., нинг юз қисмига бир мушт уриб йиқитган.
Ушбу ҳолатдан сўнг 22 ёшли И.Х. ёнида олиб юрган ошхона пичоғи билан 26 ёшли И.С., нинг чап томон елка орқа соҳасига бир маротаба санчиб олиб, тан жароҳати етказган.
Натижада И.С. тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юз берган вақтда шу ерда бўлган барча шахслар билан тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here