Қашқадарёда 20 мингта оилага 1 миллион сўмдан нақд пул берилади

655

Вилоятдаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул бериладиган бўлди.Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан, бугунни ўзида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 20 000 (84 335 киши) та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 20 миллиард сўм маблағ берилади.

Шунингдек, вилоятдаги саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 750 та оилага чорва моллари, парранда ва қуён ажратилди. Жумладан, 80 та оилага 1 бошдан сигир, 315 оилага 2 тадан 630 та қўй, 97 та оилага 10 тадан жами 970 та қуён, 258 та оилага 30 донадан жами 7 740 та товуқ тарқатилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here