Қашқадарёда янги умумий овқатланиш маскани иш бошлади

328

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида оилавий тадбиркорлик соҳаси ривожланиб бормоқда. Бунинг натижасида аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ҳам ортиб, янги иш ўринлари яратиляпти.

Туман марказидан унча узоқ бўлмаган «Биллур» чойхонаси яқинда ўз иш фаолиятини бошлади. Ўз номига мос равишда чойхонада хўрандаларга барча шарт-шароитлар яратилди.
-Чойхонанинг очилишидаги барча ишларга ўзим бош бўлдим, – дейди Хурсаной Очилова. Имкон қадар ҳар бир келаётган мижозларга қулайлик яратишга ҳаракат қилдик. Укам Баҳром Очилов билан оилавий тадбиркорлик соҳасини йўлга қўйишимиз натижасида 7 нафар ёшлар мунтазам иш ўрнига эга бўлди.
«Биллур»да Қамашидаги бошқа чойхоналарда учратмаган муҳитни ҳис қиласиз,- дейди масканнинг бош тадбиркори Баҳром Очилов. Биз нимадир яратишда айнан шу жиҳатга эътибор беришни лозим топдик. Бир хилликдан қочдик ва чойхонамизда мижозлар талабидан келиб чиқиб қатор янгиликларни яратдик. Бу янгиликлар ҳақида тўлиқ гапирмоқчи эмасман. Сабаби гапиргандан кўра бир марта кўрган афзал.

Айтиш ўринлики, «Биллур» ходимлари умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилишади. Бу эса қисқа фурсатда мижозларнинг ишончига сазовор бўлди. Шунингдек, таомларнинг мазаси ва хизмат сифатининг яхшилиги бир марта келган меҳмонда ҳам катта таассурот уйғотади.

Сайгул ҲАМИДОВА ТАЙЁРЛАДИ

Реклама ҳуқуқи асосида

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here