Қашқадарёлик тадбиркор экстремал туризмни ривожлантириш учун 3 та автомашина сотиб олди

510
Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида “Rafting” экстремал спорт турига асос солишга бел боғлаган “COLOR SUPER KONIKA” ХК томонидан тоғда юриш учун 3 та махсус “НИВА” автомашиналари харид қилинди.
Айтиш лозимки, 2021 йил май ойида Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудида «Rafting» экстремал спорт тури ишқибозларига тегишли ҳудуд ажратилиб, ушбу масканда енгил метал-конструкциядан фойдаланган ҳолда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун дам олиш маскани барпо этилади.
Ушбу дам олиш масканида рафтинг учун инструкция павильони, капсулали ётоқ жойлар, овқатланиш шохобчаси, балиқ овлаш ҳудуди, дала концерт майдончаси ҳамда намунавий лойиҳа асосида СГШ қуриб битказилиши режалаштирилган.
Асрор Аллаёров тайёрлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here