Воҳа дербисида Ислом Кенжабоев берган ваъдасининг устидан чиқди

544

Ўзбекистон Суперлигаси 16-турдан ўрин олган Воҳа дербиси мақомини олган баҳсда «Насаф» ўз майдонида «Сурхон» клуби устидан ишончли 5:0 ҳисобда зафар қучди.

Ҳар томонлама устунликка эга бўлган мезбонлар жамоаси таркибида голларга 17 ва 23 дақиқаларда И.Кенжабоев муаллифлик қилди. 49-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Д.Раҳматуллаев ишончли тарзда амалга оширди.

Беллашув ўз ниҳоясига етишига оз вақт қолганида 84- ва 90-дақиқаларда Б.Абдуҳолиқов чемпионатда ўзининг навбатдаги голларини рақиблар дарвозасига киритди.

Баҳсдан олдин И.Кенжабоев мухлисларга гол уришни ваъда берган эди ва ўз гапининг устидан чиқди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 19 бор куч синашган. Дерби натижаларига кўра, “аждарлар” яққол устунлигини кўриш мумкин. Бўлиб ўтган 15 учрашувда қаршиликлар, 1 ўйинда эса термизликлар зафар қучишган. 3 учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Самандар Арабов

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here