Зойир Мирзаев илгари сурган ташаббусни қайси депутат биринчи амалга оширади?

807

Яқинда ўтказилган сессияда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев депутатларга таклиф билан чиққанди.

Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, ёшлар бандлигини таъминлаш масаласида депутатлар ўрни сезилиши керак.
Шу мақсадда ҳар бир депутат ўз ҳудудидан 5 нафар ёшларни оталиққа олиши таклиф этилганди.

Маълум бўлишича, Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутатларидан бири  5 нафар ёшларни оталиққа олишни ҳамда 12 нафар ёшларни иш билан таъминлашни режалаштирган.

O`zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ж.Рахманкулов ўз таъсисчилиги остидаги масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган, Қарши шаҳрида жойлашган бинонинг тўртта маиший хизмат уйини 2021 йилгача бепул фойдаланиш учун ёшларга беришни режа қилди.

Бундан ташқари уларнинг ушбу бинода ўз шахсий бизнесларини бошлашлари учун доимий назоратга олишини маълум қилди.

Шунингдек, жамиятга тегишли бўлган иссиқхонада 18 ёшдан юқори 30 ёшдан ўтмаган 12 нафар ёш йигит ва қизларни ишга таклиф қилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here