Қайнонасини ҳақоратлаган косонлик фуқарога 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси камлик қилди

432
Никоҳ – муқаддас ришта. Йигит ва қиз бир-бирига кўнгил қўйиб, аҳду паймон қилганида, ота-оналар бир умрга қуда-андачилик ришталарини боғлашади. Лекин Косон туманида яшовчи йигит Д.У. учун қариндошликнинг аҳамияти йўқ экан. 

У қайнонасини ҳақорат қилгани учун Маъмурий ишлар бўйича туман судининг қарорига кўра 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилганди. Йигит бундан ўзига тўғри хулоса чиқариш ўрнига, “билса ҳазил, билмаса чин” қабилида ўзининг уяли телефонидаги “Telegram” тармоғида қайнонасини яна ҳақоратлайди.

Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу гал Д.У. қилмишидан пушаймон бўлса ажаб эмас.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here