Қашқадарёда россиялик шифокорлар коронавирусга қарши курашмоқда

250
Россия Федерациясининг 40 га яқин етук мутахассислари юртимизга келган эди.  Бугунги кунда уларнинг бир гуруҳи вилоятимизда ҳам фаолият олиб бормоқда.
Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев хорижий меҳмонларни қабул қилиш залида вилоятимизга ташриф буюрган россиялик тиббиёт ходимлари – Николай Викторович, Марина Петровна ва Оксана Николаевналар билан учрашиб, юртимиз шифокорлари билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши олиб бораётган ишлари хусусида суҳбатлашди.
Маълум бўлишича, ҳозирда россиялик шифокорлар вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, шифокорларимиз билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here