Қарши шаҳри ва Косон туманидаги болалар боғчаларида таълим-тарбия жараёнлари бошланди (фото)

191
Қарши шаҳридаги 10 та давлат ва 54 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Бугундан ўз фаолиятини бошлаган барча мактабгача таълим ташкилотлари дезинфекция ва антисептик воситалари, пирометрлар билан таъминланди.
Кеча, 23 сентябрдан Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 108 та давлат хусусий шерикчилигидаги МТМлар, 12 та давлат боғчаси очилди.
Боғчалардан фаолияти давомида карантин қоидаларига қатъий амал қилиши талаб этилади.
Хусусан,  ҳар бир гуруҳда болалар сони 15 нафардан оширилмайди. Давлат мактабгача таълим муассасаларига 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга тарбия берилади.
Эслатиб ўтамиз, Косон туманида фаолият олиб бораётган болалар боғчаларининг сони 148 тани ташкил қилмоқда. Улардан 40 таси давлат мактабгача таълим муассасалари бўлса, 108 таси нодавлат мактабгача таълим муассасаларидир.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here