Косонда ўз жонига қасд қилган маҳалла раиси ўринбосари ишини прокуратура ўрганмоқда

941

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда Косон туман “Боғишамол” МФЙ ходими 45 яшар Шахноза Бахронова жорий йилнинг 23 сентябр эрталаб ўз жонига қасд қилишга урингани ортидан туман касалхонасига ëтқизилгани маълум қилиниб, бунга асосий сабаб сифатида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нодира Қодирова айбдор экани кўрсатилган.
Косон туман ҳокимлиги  ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Косон тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 23.09.2020 йил соат 14:50да берган хабарига кўра, Косон тумани «Қуйбоғ» МФЙ Зафаробод кўчаси 40-уйда яшовчи фуқаро Бахронова Шахноза Хакимовна яшаш уйи ошхонасида сирка кислотаси ичиб, ўз жонига суиқасд қилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлимига тушган.

Туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлимида фуқаро Ш.Бахронова билан суҳбатлашилганида, хотин-қизлар масалалари бўйича «Боғишамол» МФЙ раисининг ўринбосари вазифасида ишлашини, турмуш ўртоғи ҳамда қизи ишга кетган вақтида яшаш уйида шиша идишда бўлган 10 %лик сирка кислотасини ичганлигини, сирка кислотаси ичишига ўғли Ш.Файзуллаевнинг 2020 йил май ойида гумонланувчи сифатида ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, ўғлига нисбатан ноҳақ айблов қўйилганини ва бошқа ҳолатлар сабаб бўлганлигини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча туман ҳокими ўтказган йиғилишда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигини алоҳида таъкидлаганди.

– Мавсум давомида маҳаллалар олдида ҳам қатор вазифалар турибди. Улар аввало ўз ҳудудларидаги аҳоли билан мулоқот қилиб, болалар меҳнатидан фойдаланмасликни тушунтиришлари, керак бўлса назорат қилишлари лозим,- деб фикр билдирганди туман ҳокими.

Ўз ҳудудида тушунтириш ишларини олиб бориш, болалар меҳнатидан фойдаланишнинг олдини олишга маҳаллалар ҳам ҳисса қўшиши керак.

«Тарғибот қилди дегани, бу – мажбурлаш дегани эмас. Қолаверса, маҳалла ходимларининг ҳам вазифалари бор. Аҳоли билан бевосита ишлаш, уларга пахта мавсумида яхши даромад топишларини, шароит яратиб берилишини тушунтириш “мажбурий меҳнат” ҳисобланмаслигини алоҳида эслатамиз» – дейилади ҳокимлик хабарида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here