Шаҳрисабзда онлайн дарс ўтиш учун очилган гуруҳга ўқувчилар порнографик видео ва фотолар ташлади

1581

Шаҳрисабз тумани ХТБга қарашли мактаб ўқитувчиси Х.Д. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат этди. Унда ўзига тегишли бўлган телефон аппаратидан ўқувчиларини ўқитиш мақсадида телеграм мессенжерида алоҳида гуруҳ очгани, ушбу гуруҳда ўқувчиларга кунлик дарс вазифаларини бериб, онлайн ўқув жараёнини олиб борганини, бироқ 5 сентябрь куни гуруҳга уланган телефон рақамидан турли порнографик видео ва фото матераиаллар ташланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Постда.уз хабар қилди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, туманнинг “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. ушбу гуруҳда жияни бир неча ой олдин унинг қўл телефон аппаратидан фойдаланиб ўқиганлиги, шундан сўнг телефонида ушбу гуруҳ сақланиб қолганлиги ва ҳақиқатдан ҳам порнографик мазмундаги видео лавҳа ҳамда фото суратларни ташлаганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, онлайн тарзда ўқиб келаётган ўқувчилар Б.М., Р.А. ҳамда Ф.Ж. ҳам гуруҳга турли хил порнографик видео ва фото материаллар ташлагани аниқланди.

Билиб-билмай қилган хатти-ҳаракати учун фуқаро Ж.А. ҳамда бошқаларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, тегишли чора кўрилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here