Қашқадарёда қайси туман пахта режасини биринчи бажарди?

1906

Бугун, 14 октябрь куни Касби тумани фермер хўжаликлари 33 445 тонналик (102,2%) пахта хирмонини яратиб, пахта топшириш йиллик шартномавий режасини республикамизда биринчилар қаторида бажаришди.

Касби туманида 2020 йилда “Индорама Агро” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 8 000 гектар майдонда 28 000 тонна ва 432 та фермер хўжаликлари томонидан 10 350 гектар майдонда 32 720 тонна ёки туман бўйича жами 18 350 гектар майдонда 60 720 тонна пахта хом ашёси етиштириш кўзда тутилган эди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан пахтачилик соҳасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар, Ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар ҳамда пахтакор деҳқонларнинг тинимсиз меҳнатлари ўз самарасини берди. Умид ила ерга чигит қадаган деҳқону фермерлар бугун “оқ олтин”дан улкан хирмон яратиб, ёруғ юз ила, пахта топшириш йиллик режасини ортиғи билан бажаришмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here