Деҳқонободда Македонский қалъаси харобалари топилди

947

Деҳқонобод туманидаги қадим ипак йўлининг шундоққина ёқасида, тарихда муҳим стратегик макон вазифасини бажарган “Оқработ” маҳалласи ҳудудида жойлашган қалъа харобалари Александр Македонский билан боғлиқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Аниқланишича, ўз вақтида Марказий Осиёга юриш қилган Македонский қишни Деҳқонободда ўтказган, ўзи ва аскарлари учун грек услубидаги бир қалъа қурдирган.

-Ушбу қалъа асрлар ўтиши билан анчайин чўккан ва ҳозирда унинг маълум бир қисми ер устида қолган, -дейди Республика манавият ва маърифат маркази Деҳқонобод туман бўлинмаси раҳбари Ренат Қўзибоев. -Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу харобалар XVIII асрда рус императори Николай II томонидан кенгайтирилиб, қайта таъмирланган.

Дарҳақиқат, ушбу тарихий ҳудуд ўтмишдаги ҳукмдорлар томонидан қадрланган, ҳар бири маълум муддат қишлаган. Жумладан, Кушон империяси ҳукмдорлари, буюк саркарда Заҳириддан Муҳаммад Бобур ҳам Деҳқонободда ўз қароргоҳларига эга бўлишган.

Маҳаллий тарихчилар ва ўзига хос архитектурасига кўра Македонский қалъаси дея тахмин қилинаётган маскан ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Аммо бу ер Ўзбекистоннинг ноёб қадим маданият бешикларидан бири бўлганига шубҳа йўқ.

Мавзуга доир: Тарихни оёғости қилиш керакми? Деҳқонободдаги “Оқсарой” тарихий обидасига жавобгар ким? 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here