Яккабоғда жойлашган мактабнинг “қўрқинчли” биноси ҳақида маълумот берилди

496

Ижтимоий тармоқларда  “Яккабоғ туманида жойлашган 79 мактаб ХХI асрда бунёд этилган бўлиб, кўриниши жиҳатидан ўтган асрларнинг бошларида қурилганга ўхшайди” номли хабарлар тарқалди.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.

“Яккабоғ туманидаги 79-умумий ўрта таълим мактабида 288 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиши учун 220 ўринли бинода барча шароитлар яратилганлигини маълум қиламиз.
Суратларда акс этган мактабнинг қўшимча фан хоналари жойлашиши кўзда тутилган қўшимча қурилаётган бинонинг том қисмида ва 9х18 метрли спорт залидаги қурилиш ишлари айрим сабабларга кўра, тугалланмаган.

Ушбу қурилаётган бино ва спорт зали фойдаланишга топширилмаганлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Аммо, 79-мактабдаги қурилиш жараёни бошланиши режалаштирилган.
Халқ таълими ходимларининг саъй-ҳаракати ўлароқ, 79-мактабини 2021 йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастурига киритишга таклиф берилди”, – дейилади бошқарма хабарида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here