Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси оғир жудоликка учради

2373

Одатда салмоғи, кўлами кенг ислоҳотлар ортида фидойи инсонлар меҳнати ётади. Бу инсонлар меҳнати эса доим эътироф этилади. Ҳар бир соҳада бундай инсонлар бор. Аммо афсуски…

2020 йил 14 октябрь куни Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим тизими оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшган камтар ва фидойи инсон, меҳрибон устоз Шокир Эраловни орамиздан олиб кетди.

1971 йилнинг 3 март кунида Косон туманида таваллуд топган Ш.Эралов 2017 йил 10 ноябрдан буён Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, вилоят мактабгача таълим соҳасида кўплаб хайрли ишлар бошида турди.

Айниқса, у тизимнинг молия-бухгалтерия тизимини шакллантириш, бу борадаги кадрларни тайёрлаш, устоз-шогирдлик борасидаги шахсий ибрат намунасини кўрсатди, десак муболаға бўлмайди.

Бошқарма ва унинг тассарруфидаги бўлимлар ишини ташкил этиш, моддий техника жиҳозлари билан таъминлаш ишларида фидокорона хизмат қилди, том маънода жонбозлик кўрсатди.

Ойма ой, кунма кун ўзгаришлар, ислоҳотлар рўй бераётган айни кунларда тизимда бухгалтерия ва ҳисоб-китоб, ҳисобот ишларини талаблар даражасида, энг муҳими, виждонан, сидқидилдан юритишнинг ўзи бўлмайди. Ш.Эралов ана шундай ўз ишига масъулиятли, касбига виждонан ёндошадиган жонкуяр ходим эди.

Даставвал Қарши шаҳридаги Ўзбек-Турк ҳамкорлик лицейида хазиначи, сўнг Қарши Давлат 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернатида бош ҳисобчи, сўнг эса Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим тизимида самарали фаолият олиб борган Ш.Эралов қаерда ишламасин касбдошлари, шогирдлари, жамоа қалбида илиқ таассуротлар, ёрқин из қолдирди.

Кўпчиликнинг кўнглини олишнинг ўзи бўлмайди. Айниқса, ҳисоб-китобли ишларда. Аммо Ш.Эралов ширинсуханлиги, хушмуомалалиги ва соҳанинг чин мутахассиси сифатида барчанинг кўнглидан бирдай жой олган, бирдай ҳурмат сазовор инсон эди.

4 фарзандни қобил инсонлар этиб тарбиялаб, элга қўшган Ш.Эралов оилада ҳам намунали турмуш ўртоқ ва ота эди.

Ш.Эраловнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here