Ёшлар ишлари агентлиги директори 12 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига қурилаётган ёшлар маркази биноси билан танишди

998

Аввалроқ ,  Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Қашқадарё вилоятига келгани ҳақида хабар бергандик.
Бизга маълум бўлишича, у замонавий кўринишда барпо этилаётган ёшлар биноси қурилиш ишлари билан танишган.

Дастлабки маълумотга кўра, бу бинода Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда қатор ёшлар ташкилотлари фаолият олиб боради.

3 қаватдан иборат мазкур марказда Қашқадарё ёшлари учун барча шароит яратилади.

2018 йил 14 декабрь куни Давлат раҳбарининг Қашқадарё
вилоятига ташрифи давомидаги топшириғига кўра, Қарши шаҳрида “Ёшлар маркази”ни қуриш ишлари бошланган. 

Марказнинг умумий қиймати 12,4 млрд.ни ташкил этиб, маҳаллий бюджет ва Ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.

Қурилиш ишлари 95 фоизга бажарилган бўлиб, жорий йил 1 ноябрь кунига фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

“Ёшлар маркази”да 200 ўринли фаоллар зали ташкил этилмоқда, Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари учун 14 та хона, “Ёшлар келажагимиз” вилоят жамғармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари учун 13 та хона ажратилмоқда.

Марказ фаолиятини замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолда ташкил этиш мақсадида 5 ташаббусни мувофиқлаштириш маркази фаолияти йўлга қўйилиб, вилоятда ушбу соҳада амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириб бориш чоралари кўрилади.

Шунингдек, Марказда бир вақтни ўзида 45-50 ёшга хизмат кўрсатувчи 10 000 дона адабиётлар ва 1500 дона аудио китобларга эга замонавий кутубхона ҳамда ёшлар учун 10 та тўгараклар ташкил этилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here