“Машъал” клуби ўз уйида яна мағлуб бўлди

134
Суперлига 19-туридан ўрин олган “Машъал”  –  “АГМК” ўртасидаги баҳсда 0:2 ҳисоби қайд этилди.
Ўйиннинг бошидаёқ ҳар иккала жамоа ташаббусни олиш мақсадида кўплаб ҳужумлар ташкил этишди.

Дастлабки хавфли вазият 10-дақиқада содир бўлди. Қанотдан ўзатилган тўпни меҳмонлар вакили М.Ватсадзе фойдалана олмади.

21-дақиқада эса муборакликлар илк бурчак тўпига эга бўлишди. «Газчилар» аъзоси Н.Нормуродовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини дарвозабон ўрнида С.Турсунов бартараф этди.

28-дақиқада Ж.Убайдуллаевнинг ҳимоядаги қўпол хатосидан Ҳ.Ғофуров унумли фойдалиб ҳисобни очди 0:1.

Иккинчи бўлим боши 60-дақиқада олмалиқликлар бош мураббийи М.Қосимов бир йўла 3 та ўзгаришга қўл ўрди.

Шундан сўнг, ташаббус «Машъал» жамоасида бўлди. Бир неча зарбалар ноаниқ кетди. Хусусан,  66-дақиқада Ш.Убайдуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Учрашув якунига яқин меҳмонлар ҳисобни ўзгартиришди. 86-дақиқада заҳирадан майдонга тушган З.Полвонов ўз номини таблога ёздириб қўйди 0:2.

Биринчи давра
27 июнь куни биринчи давранинг 6-турида Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувуда кичик 1-0 ҳисобида муборакликлар мағлубиятга учраган.  Учрашувдаги ягона голни  Баҳром Абдураҳимов киритган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here