Яна бир қашқадарёлик аёл калтакланди

1142

Аввалроқ сайтимизда Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси «Нурчи» МФЙ да яшовчи фуқаро Мухлиса Алиева билан боғлиқ муаммони кўтариб чиққан эдик.
Бугунги мурожаат эгаси ҳам Нишон туманида истиқомат қилади.

Аёл – она, аёл – ожиза, аёл – ЖАБРЛАНУВЧИМИ?!

Гендерлик сиёсати бутундунё лўғатига кирган бир пайтда,  бир аёлнинг хўрлангани Нишон туманида “Гендерлик” сўзи аёл фақат ген учун керакми, деб тушуниладими? Ёки аёлга қўл кўтариш,ҳақоратлаш АЙРИМлар генетик  ДНК сига “пир” кетганми?

Норқулова Лола Нишон туманида истиқомат қилади. Унинг ижтимоий  шароит “фоторобот”ини сўз ила ясаймиз. Диққат билан ўқинг!!!

  • У Нишон тумани 13-МТМ да кир ювувчи ( маош !) ва Касаба уюшма қўмитаси  раиси
  • 3 нафар вояга етмаган фарзандлар онаси
  • Турмуш ўртоғи Россияда меҳнат эмигранти (кетганига олти ой бўлган)
  • Кекса қайнотаси ва 6 йилдан буён кўзи ожиз қайнонаси нафақахўр
  • Оилада энг муомалалиси, ёшлигида шеърий китоби чиққан,ҳозир ҳам шеър машқ қилиб туради
  • Маҳаллада у ҳақида ҳеч ким ёмон фикр билдирмайди
  • Моддий аҳволи қониқарли холос
  • Кам-кўсти бисёр бўлсада, унинг ягона бойлиги ТИНЧлиги ….. эди

Сиз юқорида белгилари келтирилган аёлга нафақадаги аёл, икки ёш аёл ва бир эркак қўл кўтариб, тан жароҳат етказганига ишонасизми?! Бироқ, афсус шундай.  Наҳот андишали халқимиз заминида улғайган 4 фуқаро бир аёлни 10 кун Нишон туман марказий шифохонаси  хирургия бўлимида даволанишига сабабчи бўлишган…
Ўз танмаҳрамидан таёқ емаган аёл номаҳрам муштидан озор кўрса?! Мусулмон дин-у диёнати манзараси шу аёл қиёфасида шунақа намоён бўлдими?

Норқулова Лола ўзига етказилган тан жароҳати, маънавий ва моддий зарарга чора излаб Нишон туман ҳокимлиги,Нишон туман Прокуротураси, Нишон туман ИИБ.га мурожаат қилди. Бироқ  жабрланувчи айбланувчиларга адолатли жавобни яна қанча кутади?..
Тез орада воқеанинг қолган тафсилотларини ёзамиз!

Давоми бор…

Дониёр ОРИПОВ

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here