Bosh sahifa Mahalliy Қашқадарё ҳокими мактабда мадҳия куйлади ва илк мустақиллик дарсини ўтди (Фото)

Қашқадарё ҳокими мактабда мадҳия куйлади ва илк мустақиллик дарсини ўтди (Фото)

551

Вилоят ҳокими мактабда мадҳия куйлади ва илк мустақиллик дарси ўтди

Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев мактаблардаги “Биринчи қўнғироқ” байрам дастурларида иштирок этди.

Косон туманидаги 62-мактабда ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида ҳам ўз кечинмаларини сўзлаб берди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ўқувчиларга мустақиллик дарси ҳам ўтди. Унда мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бораётгани, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўқувчилар билан учрашув давомида мактаб остонасига илк қадам қўйган болажонларга Президент совғалари, мактаб кутубхонасига вилоят ҳокимининг бадиий китоблар тўплами  топширилди.

 

Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here