Яккабоғда хусусий мактаб иш бошлади

167
Энг улуғ энг азиз айём муносабати билан Яккабоғ туманида “Сирли булоқча“ номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси қошида нодавлат мактаб фаолияти йўлга қўйилди.
Нодавлат мактабни илк қалдирғочлари сифатида 25 нафар ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди.
Уларга илк мустақиллик дарсини Яккабоғ тумани ҳокими Абдурасул Сафаров ўтди.
Ушбу хайрли ташаббус тадбиркор Маҳзуна Аҳмедова томонидан амалга оширилмоқда. “Сирли булоқча“ нодавлат мактабгача таълим муассасаси жорий йилнинг май ойида фойдаланишга топширилиб, 60 нафар бола тарбияланаётган эди. Хусусий мактаб лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳисобланади.
Рус ва инглиз тилида таълим олиб борилиши мўлжалланган мактабда болажонларнинг сифатли таълим олиши учун барча шароитлар яратилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки ушбу мактаб туманда биринчи, вилоятда учинчи хусусий мактаб ҳисобланади.

Манба: uza.uz

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here