Қашқадарёда Давлат хизматлари марказининг биринчи замонавий биноси очилди (фото)

419

Бугун, 7-август куни Қашқадарё вилояти Косон туманида янги Давлат хизматлари марказининг очилиш маросими ўтказилди. Бугунги кунга қадар Республика бўйича 39 та янги давлат хизматлари марказлари топширилган бўлса, бу 40-бино ҳисобланади, аммо вилоятимиз миқёсидаги биринчи янги замонавий, барча қулайлиларга эга марказдир. Бу ҳақда Косон туман ҳокимлиги матбуот хизмати “Nasafnews”га хабар бермоқда.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тyраxyжаев  иштирок этиб косонликларни бу янгилик билан табриклади.
Очилиш маросимида қатнашган вилоят ҳокими марказда яратилган имкониятлар билан ҳам танишиб чиқди.
-Бундай давлат хизматлари маркази ҳеч қаерда йўқ. Имкониятларининг қадрига етишимиз керак,-деди вилоят ҳокими.
Маълумотларга кўра, марказ биносида қурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун 1,5 млрд сўм маблағ ажратилган. Эндиликда бу ерда аҳолига 120 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади.
Ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари ҳам шу ерда фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини кўриб чиқишлари учун шароит яратилди. Туман ФХДЁ, адлия бўлими, бош вазир қабулхонаси ва яна қатор ташкилотлар учун хона ажратилган бўлиб, фуқаролар шу ернинг ўзида барча саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўладилар.
Бундан ташқари марказда кутубхона, болалар майдончаси фаолияти йўлга қўйилган.
Туман аҳолиси ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш вақтида қулайлик, шаффофлик ва тезкорликни таъминлаш марказ ходимларининг асосий вазифаси саналади. Яратилган бундай шароитлар эса хизмат сифатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here