Фарғона вилоят ҳокими журналистни рўмол ўрагани учун тадбирдан ҳайдаб юборди

281

Би-би-си Фарғона ҳокимининг овози дея иддао қилинган аудио ёзувни ошкор қилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев рўмол ўраган журналистни тадбирдан ҳайдагани, журналистнинг хорижий меҳмонни кутиб олишга рўмол ва рангли кўйлакда чиққани ёқмаганини айтган.
BBC маълумотига кўра, Фарғона вилояти ҳокими Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича эксперти Диего Гарсия-Саянни кутиб олиш учун аэропортга рўмол ва рангли кўйлакда чиққан журналистни кутиб олиш тадбиридан ҳайдаб юборган.

BBC маълумотига кўра, рўмолда аэропортга чиққан журналист вилоят телевидениеси ходими бўлган.

«Мен кеча битта журналистни ҳайдаб юборсам, бугун яна ўша журналистни мани автобусимда олиб юришган. Ҳайдаворсам, Тадбиркорлар билан автобусда олиб юришибди, аёл кишини. Яна олиб юришибди. Мундай қилиб кириб келади, липпанглаб», дея ҳоким сўзларидан иқтибос келтирилган хабарда.

Шундан сўнг Ш.Ғаниев туман ҳокимларига рўмол ўраган аёллар борасида огоҳлантириш берган.
Вилоят ҳокими мажлисда хотин-қизлар орасида кийиниш, рўмол, ҳижоб маданиятига риоя этмаётган жами 851 нафар хотин қизлар аниқланганини айтган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here