Йўл-патрул хизмати ходими ҳайдовчини сўкиши мумкинми? Қаршида «ГАИ» ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келди (Видео)

432

«Nasafnews»нинг телеграм манзилига юборилган видеода ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи бир-бирини ҳақорат қилганини кўриш мумкин.

Воқеа жорий йилнинг 2-октябр куни тунда содир бўлган.

Ҳайдовчининг автомашинасини жарима майдонига олиб кетиш вақтида у имзо чекишдан бош тортган.
Шундан сўнг, улар ўртасида низо келиб чиққан.

Хизмат вазифасини бажарётган ЙПХ ходими ҳайдовчи билан мулоқотга киришганда одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши керак. Қонунда ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган, қонун ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган ходимларга нисбатан жазо қўлланиши белгиланган.

Юқоридаги ҳолатда бўйича фақатгина ЙПХ ходимини айблаб бўлмайди. Бу ерда ҳайдовчининг ҳам айби бор.


Мақсуд Музаффаров тайёрлади


 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here