“Севинч” муҳим учрашувда ютқазиб қўйди. Бу жамоанинг чемпион бўлишига таъсир қиладими?

106

Қаршининг “Севинч” аёллар профессионал клуби 2003 йилда ташкил этилган бўлса, ҳозиргача мамлакатимизда аёллар футболи бўйича етакчи клуб ролини ўйнаб келмоқда. Улар Ўзбекистоннинг ўн икки карра (2004, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015, 2016) чемпиони ҳисобланади.

2 ноябр куни “Севинч” ўз майдонида жорий чемпионатнинг муҳим учрашувини ўтказган эди. Афсуски бу учрашувда жамоамиз “Бунёдкор W”га ютқазиб қўйди.

“Севинч” – “Бунёдкор W”: 1:2.

“Севинч” муҳим учрашувда асосий рақибига ютқазиб қўйгани жамоанинг чемпионлик курашдан деярли чиқариб юборди. Энди қачонки, “Бунёдкор W” жамоасига қолган учрашувнинг бирида мағлуб бўлсагина ва жамоамиз қолган учрашувларда фақат ғалаба қозонсагина чемпионга айланиши мумкин. Бу эҳтимол, холос.

Жамоамиз навбатдаги икки турни сафарда, “АГМК W” ва “Сўғдиёна W” жамоаларига қарши ўтказади. Учрашувлар 7 ва 10 ноябр кунлари бўлиб ўтиши айтилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here