“Қарши нефт базаси”да сифати бузилган 514,6 млн сўмлик нефт маҳсулотлари аниқланди

191

Жорий йилнинг октябрь ойида “Узнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан МЧЖ “Қарши нефт базаси” жамияти ва унга қарашли филиалларнинг нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий қолдиғи билан ҳисобхона қолдиғи таққосланганда ҳамда сифат таҳлили учун намуналар олинганда жами 11 млрд 535 млн. сўмлик манбаалар аниқланди.

Жумладан, 220,3 млн. сўмлик 38,4 тонна камомад, 50,9 млн. сўмлик 5,7 тонна ортиқчалик ҳамда 160,1 млн. сўмлик 26,4 тонна асоссиз ҳисобдан чиқариш, 514,6 млн сўмлик 97703 литр маҳсулот сифати бузилганлиги ҳамда 7 млрд 512 млн сўмлик 3850 тонна нефт маҳсулотларни “Ўзбекнефтегаз” АЖ рухсатисиз АЁҚШларга имтиёзли нархларда тарқтиш ҳолатлари аниқланди.

Бундан ташқари, жамиятга қарашли сиғимларда сақланаётган сиғимлардан нефтмаҳсулотларнинг сифатини аниқлаш учун наъмуналар олиниб Узнефтегазинспекциянинг Тошкент назорат-кимё лабораториясига топширилди. Сифат таҳлили натижасида жами 514,6 млн сўмлик 97703 литр нефтмаҳсулотлари сифати бузилганлиги аниқланди.

Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлирига тақдим этилди, дея хабар беради “Ўзнефтегазинспекция” ахборот хизмати.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here