Қашқадарёда хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш ишлари қониқарсиз бажарилган

203

Қашқадарё вилоятида хотин-қизларни арзон уй -жойлар билан таъминлаш бўйича ишлар қониқарсизлиги айтилди. Бунинг учун биринчи тўлов ва ночор оилаларни таъмирлаш учун давлат томонидан ажратилган 7 млрд сўм маблағ ишлатилмай қолган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Хабарга кўра, бунинг натижасида уй-жойга муҳтож 400 дан зиёд фуқароларнинг муаммолари ечилмай келмоқда. Миришкор туманида бирорта арзон уй-жой қурилмаган.

Қарши шаҳрида 42 та хонадонга мўлжалланган арзон уйлар тез кунда фойдаланишга топширилади. Шунингдек, йил якунига кўра Қарши, Яккабоғ, Нишон ва Касби туманларида ҳам ана шундай уйлар ўз эгаларига берилади. Мазкур масала бўйича масъул бўлган маҳаллий ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари муаммога тезда ечим топмаса уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here