Чироқсиз Чироқчидан чинқириқ (Видео)

343

Sof.uz ахборот сайтига  Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Аҳмад Яссавий жамоа хўжалиги Шўрбозор қишлоғида яшовчи фуқаро ўз уйидаги ҳолатни тасвирловчи видеони жўнатди.

Тасвирларда 2019 йил 27 ноябр куни соат 19 лар атрофида уйда электр энергияси йўқлиги, уй эгасининг мактаб ўқувчиси бўлган 3 нафар фарзанди хонтахта атрофида фонар ёруғида дарс қилаётгани англашилади.

“Мана, электр ҳисоблагич бор, ҳамма симлари янги, электр учун пулни олдиндан тўлаб қўйганмиз. Аммо, афсуски, ток йўқ. Раҳбарларимиздан, муҳтарам Президентимиздан илтимос қиламиз: тушунамиз, иш йўқ, пул йўқ, ҳеч бўлмаса шу электр токини бериб туринглар, бошқа ҳеч нарса сўрамаймиз. Худодан озгина бўлса ҳам умид қилиб туриш керак-ку!

Мана, шу аҳвол: мустақил бўлганимиздан бери «Ана келади, мана келади» деган хомхаёл билан ўттиз йил ўтди. Яна неча йил яшаймиз шу хомхаёл билан?

Бизнинг ёшлигимиз ўтди. Аммо мана бу болаларимиз барбод бўлмасин. Уларнинг ҳам орзу-ҳаваслари бор. Буларни ҳам худди ўзингизнинг болаларингиздек кўринг, илтимос! Ҳурматли президент, раҳбарларимиз, тасаввур қилинг, болаларингиз шундай аҳволда ўтирса, маъқул бўлармиди? Амир Олимхон замонида ҳам шам бўлган, чироқ бўлган.

Агар бўлмайдиган бўлса, «Бўлмайди», деб айтинглар. Шунга қараб ҳаракатимизни қиламиз…»

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here