Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси имконияти чекланган болалар билан суҳбатлашди

230

Бирлашган Миллатлар ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабр – “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган ва бу сана бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда. Ресбупликамизда ҳам ушбу сана билан боғлиқ тадбирни нишонлаш анъанага айланган ва йил сайин нуфузи ортиб бормоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан, Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйида “Меҳр улашайлик” лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида, Қарши шаҳридаги 35-мактабнинг ўқувчилари томонидан қувноқ қўшиқлар, рақс чиқишлари ҳамда қўғирчоқ театрининг томошалари намойиш этилди.

Интернатда 295 нафар турли йўналишдаги имконияти чекланган болалар тарбияланади, бугун уларнинг юзларига қувонч улашганимиздан, давлатимиз томонидан уларга берилаётган ғамхўрликни кўрсата билганимиздан ҳақиқатда қувондик,- дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Дилшод Усманов.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here