Қашқадарёдаги автосалон “Gentra”ни харидорга кечикиб етказди

434

Қиш бошлангандан буён Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига газ ва электр энергиясидан норозилик мурожаатлари кўпайган. Айни шу муаммолар билан бир қаторда автомашина олиш учун тўлов қилиб, сўнгра ўз вақтида автомобилини ололмаётган юртдошларимизнинг ҳам кўп сонли мурожаатларни ташкил этмоқда, деб хабар берди Федерация ахборот хизмати. Бу ҳақда human.uz ёзди.

Навбатдаги ариза Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи Худойберди Мустафоевдан бўлиб, у Қарши шаҳридаги “Ас-Қашқадарё сервис” хизмати томонидан Жентра автомашинаси учун 115 миллион 679 минг 409 сўм тўлов қилиб, шартнома тузган. Шартномда келтирилган муддатдан анча вақт ўтиб кетаётган бўлсада, унга авто улови етказиб берилмаётганлигидан қаттиқ норози бўлган. Ушбу вазият Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган. Фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари автосалон ходимларига тушунтириган. Натижада қисқа фурсатда Худойберди Мустафоевга “Gentra” автомашинаси етказиб берилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here